Франция, Германия ва Ғарбий Европанинг бошқа мамлакатларига кучли тўфон, “бомба циклони” деб аталадиган об-ҳаво ҳодисаси яқинлашмоқда, дея хабар беради Euronews.
Метеорологларнинг фикрига кўра, бу — тез кучайиб бораётган паст босимли ҳудуд. Бу секундига 160 км гача бўлган шамоллар, кучли ёмғир ва транспортда узилишлар каби экстремал об-ҳаво ҳодисаларига олиб келиши мумкин.
Циклон аллақачон Франциянинг Атлантика соҳилларига етиб борган. Пайшанбага ўтар кечаси унинг маркази Ла-Манш бўйига етиб борди ва кейин Шимолий денгиз томон ҳаракатланиб, Испания, Бельгия, Нидерландия ва Германияни қамраб олди. Шварцвальд минтақаси ва Шимолий денгиз соҳилларида секундига 120 км ва ундан кўпроқ тезликда шамол эсади.
Синоптикларнинг прогнозларига кўра, бўрон Германияда жума куни тушгача чўққисига чиқади. Транспорт ва электр таъминоти билан боғлиқ муаммолар бўлиши мумкин. Шанба куни бўроннинг кучи заифлаша бошлайди, аммо бўроннинг қирғоқдаги таъсири сақланиб қолади.
Метеобомба - бу циклон марказидаги босим 24 соат ичида 24 гПадан кўпроқ пасаядиган бўрон. Бу ҳолат бўронга ўхшаш оғир об-ҳаво ва хавфли оқибатларга олиб келади.