Хитой Халқ университети қошидаги Халқаро алоқалар институти директори Ван Ивэйнинг #SputnikChina нашрига айтишича, икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳозирда 300 миллиард доллар чегарасига яқинлашаётган бўлсада, Москва ва Пекин ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш учун имкониятлар мавжуд.
Россия ва Хитой ўртасидаги иқтисодий алоқалар кундан кунга яқинлашиб бормоқда. Улар орасида Россия Узоқ Шарқини ривожлантириш, транспорт инфратузилмасини яхшилаш, юқори қўшимча қийматга эга бўлган товарлар савдоси, энергия билан боғлиқ қувурларни қуриш каби соҳалар киради.