Бугун 2 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Ғарб разведкаси огоҳлантирмоқда: Россиянинг режаси барбод бўлди

A A A
Ғарб разведкаси огоҳлантирмоқда: Россиянинг режаси барбод бўлди

Германия расмийлари Американинг CNN телекомпаниясининг Россия Украина учун қурол ишлаб чиқарадиган Германиянинг Rheinmetall концерни раҳбари Армин Паппергерга суиқасд уюштиришга тайёрланаётгани ҳақидаги хабарини на тасдиқлади, на инкор қилди.

Бу ҳақидаги саволга жавобан Германия ташқи ишлар вазири Анналена Барбок Россия Ғарб давлатларига қарши гибрид уруш олиб бораётгани, жумладан, киберҳужумлар ва инфратузилмага қарши саботажга қўл ураётганини айтди.

«Бу яна шуни кўрсатадики, биз эвропаликлар сифатида ўзимизни иложи борича ҳимоя қилишимиз ва содда бўлмаслигимиз керак», - деди у.

Германия ички ишлар вазирининг матбуот котиби CNN хабарига изоҳ беришдан бош тортди, аммо шундай деди: «Германия ҳукумати Россия режимининг таҳдидларини жуда жиддий қабул қилади. Бизнинг хавфсизлик хизматларимиз жуда ҳушёр».

Америка ва Германия разведка хизматлари Паппергерга суиқасднинг олдини олишга муваффақ бўлганлиги ҳақидаги маълумотни пайшанба куни икки нуфузли нашр - Американинг New York Times газетаси ва Британиянинг Financial Times газетаси ҳам тасдиқлаган.

Reuters агентлигининг эслатишича, Rheinmetall Украинада ўқ-дорилар ишлаб чиқарувчи завод очиш режасини эълон қилганидан икки ой ўтгач, Паппергернинг уйига ҳужум уюштирилган.

Киритилди: 11:12 12.07.2024. Ўқилди: 5072 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!