Бугун 6 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Ғарб мамлакатлари Россияга қарши 2014 йилдан буён киритган санкциялар сони салкам 29 мингтага етди

Ғарб мамлакатлари Россияга қарши 2014 йилдан буён киритган санкциялар сони салкам 29 мингтага етди

Ғарб мамлакатлари Россияга қарши 2014 йилдан буён киритган санкциялар сони салкам 29 мингтага етди.

Буни РИА Новости агентлиги Castellum портали ва очиқ манбаларга асосланиб ҳисоблаб чиқди.

2025 йил апрелига келиб, Ғарбнинг Россияга қарши савдо муносабатлари билан боғлиқ бўлмаган санкциялари сони 28 937 тага етган.

Россияга қарши энг кўп санкцияларни АҚШ (7384) вв Канада (3639) жорий этган.

Кейинги ўринларда Швейцария, Норвегия, Исландия ва Буюк Британия жойлашган. Қолаверса, айни пайтда Россияга қарши 17-санкциялар пакети устида ишлаётган Евроиттифоқ ҳам улар қаторидан жой олган.

Энг кам санкциялар Сингапур (5) ва Жанубий Корея (24) томонидан қўлланган.

Киритилди: 16:35 04.05.2025. Ўқилди: 438 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!