"Агар ҳақиқатан ҳам шундай қарор қабул қилинган бўлса, бу Украина можаросига сиёсий йўл билан ечим топишга қаратилган интилишларимизга потенциал тарзда зид келади", — деди Россия президенти матбуот котиби.
Аввалроқ Германия канцлери Фридрих Мерц Германия, Буюк Британия, Франция ва АҚШ Украинага етказилган қуроллардан фойдаланишда уларнинг учиш масофасига қўйилган чекловларни олиб ташлаганини маълум қилган эди.