Эрон ракеталаридан бири Тель-Авивдаги тадқиқот маркази биносига келиб тушди. Бу ҳақда 14 июнь куни Al Mayadeen нашри хабар берди.
"Эрон ракеталаридан бири Тель-Авивдаги Ядро тадқиқотлари марказига келиб тушди", — дейилади нашр.
Аввалроқ яна бир ракета 50 қаватли осмонўпар бинога келиб урилгани, бунинг оқибатида камида икки нафар тинч аҳоли жароҳатлангани хабар қилинганди.