"Биз илгари Қўшма Штатлардан олган Patriot тизимлари ҳозир Украинада. Бу Patriot'лар 1990-йилларнинг бошларида Исроил армияси томонидан фойдаланилган. Биз уларни Украинага топширишга рози бўлдик. Афсуски, бу ҳақида унчалик кўп гапирилмаган. Агар кимдир Исроил Украинага ҳарбий ёрдам бермаганини айтса, демаж, бу ёлғон" — дея маълум қилди Исроилнинг Украинадаги элчиси Михаил Бродский.
Financial Times газетаси бир йил олдин Исроил, АҚШ ва Украина Patriot ҳаво мудофаа тизимларини Украинага етказиб бериш бўйича музокаралар олиб бораётганини хабар қилган эди. Нашр маълумотларига кўра, Исроил Украинага саккизтагача ҳаво ҳужумидан мудофаа комплексларини топширишга тайёрлигини билдирган.