"Галатасарой" "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоган трансфери устида фаол иш олиб бормоқда. Бу ҳақда журналист Яғиз Сабунжуўғли Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.
Турк клуби хавбекка йиллик маоши 5 млн еврони ташкил этадиган меҳнат шартномасини таклиф қилмоқда. Қайд этилишича, мазкур битим якунланиш арафасида. Агар футболчи Истанбул жамоасига ўтишга рози бўлса, "шаҳарликлар" бунга қаршилик қилмайди ва уни қўйиб юборади.
Гюндоган 2016 йилнинг ёзида "Манчестер Сити"га ўтган ва 2023 йилгача "шаҳарликлар" сафида ўйнаган, шартнома муддати тугагач, жамоани тарк этиб, "Барселона"га ўтган. Бироқ, 2024 йилнинг ёзида ярим ҳимоячи инглиз клуби билан яна шартнома имзолади. Футболчининг амалдаги меҳнат шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.