Бугун 18 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Ғалабани электр, газ ва русларсиз биргаликда нишонлаймиз — Литва Бош вазири

Ғалабани электр, газ ва русларсиз биргаликда нишонлаймиз — Литва Бош вазири

Ғалабани электр, газ ва русларсиз биргаликда нишонлаймиз, деди Литва Бош вазири Ингрида Шимоните.

Шимоните бундай фикрни Киевдаги София майдонида бўлиб ўтган Украина Мустақиллиги куни муносабати билан сўзлаган нутқида билдирди.

У Литва Украинага қисқа масофали ҳаво мудофааси тизимлари, шунингдек, ракеталар, қурол-яроғ ва ўқ-дорилар топширишини айтди.

Бундан ташқари, мамлакат Украинага радар тизимларини харид қилиш учун 35 миллион евро ажратишини маълум қилди. Шунингдек, Литва Украинага куз охиригача беш минг дона дрон етказиб беришини ваъда қилди.

Киритилди: 09:57 25.08.2024. Ўқилди: 3778 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!