Бугун 29 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

ҒАЛАБА! Ўзбекистон U-20 терма жамоаси жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди!

A A A
ҒАЛАБА! Ўзбекистон U-20 терма жамоаси жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди!

U-20 Осиё кубогининг 1/4 финалидан ўрин олган Ўзбекистон — Австралия учрашуви якунланди.

Футбол бўйича Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган U-20 Осиё чемпионати чорак финалидан ўрин олган яна бир учрашув — Ўзбекистон - Австралия ўйини якунланди. Учрашувнинг асосий вақти ва қўшимча бўлимлари 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди, пеналтилар сериясида эса йигитларимиз 5:4 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финал ва жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди!

U-20 Осиё Кубоги

1/4 финал

Ўзбекистон — Австралия 1:1 (Пеналтилар серияси — 5:4)

Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 19:00

Ҳакамлар: Аммар Иброҳим (Баҳрайн), Файсал Алави, Носсир Салим (Уммон), Қосим Матар Ал Хатми (Уммон)

Назоратчи: Субҳиддин Моҳд (Малайзия)

Комиссар: Си Ту Вин (Мьянма)

Гол: 0:1 — 77, Габриэл Попович, 1:1 — 79, Зафармурод Абдирахматов.

Ўзбекистон U-20: 21.Отабек Боймуродов, 3.Абдуқодир Ҳусанов, 6.Жаҳонгир Ўрозов, 7.Пўлатхўжа Холдорхонов, 8.Беҳрузбек Асқаров, 10.Умарали Раҳмоналиев (с), 13.Зафармурод Абдирахматов, 14.Аббосбек Файзуллаев, 15.Диёрбек Ортиқбоев, 20.Маҳмуджон Маҳамаджанов, 22.Шерзод Эсанов (11.Шаҳриёр Жабборов, 64)

Захира: 1.Эдем Неманов, 12.Асрорбек Кенжаев, 2.Иззатулло Пўлатов, 4.Абубакр Ашуров, 5.Жавоҳир Ўтамуродов, 9.Шаҳзоджон Неъматжонов, 17.Нодирбек Абдураззоқов, 18.Саидафзалхон Ахроров, 19.Шаҳзод Акрамов, 23.Асадбек Жўрабоев

Австралия U-20: 1.Жек Варшавски, 2.Жошуа Роулинс (с), 3.Нектариос Триантис, 4.Крис Доннелл, 7.Бернардо Оливейра (17.Эйдан Симмонс, 61), 8.Алессандро Лопане, 9.Габриэл Попович, 10.Адриан Сегечич, 13.Панаше Маданья, 15.Жозеф Форд, 21.Жед Дрю (20.Александр Бадолато, 61)

Захира: 12.Жеймс Нивенхуизен, 18.Александер Робинсон, 5.Меттью Денч, 6.Рис Бозиновский, 11.Рафаэл Родригес, 14.Каэлан Майекодунми, 16.Жейк Гердвуд-Райx, 19.Арчи Гудвин, 22.Жин Рис, 23.Жонни Юлл

Огоҳлантириш: Нектариос Триантис (45), Александр Бадолато (90+3).

Киритилди: 22:03 11.03.2023. Ўқилди: 4161 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!