Бугун 26 ноябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Гаитидаги жиноятчиларнинг ярми болалар!

Гаитидаги жиноятчиларнинг ярми болалар!

Гаитида бир йил ичида қуролли гуруҳларга жалб қилинган болалар сони 70 фоизга ошди. Бу ҳақда UNICEF ҳисоботида айтилган.

Гаити ўнлаб йиллар давомида сиёсий беқарорликни бошидан кечирди, бироқ сўнгги ойларда зўравонликлар авж олди. Тўдалар ҳозирда пойтахт Порт-о-Пренснинг 80 фоизини назорат қилмоқда.

"2023 йилнинг иккинчи чорагидан 2024 йилнинг иккинчи чорагигача бўлган мисли кўрилмаган ўсиш Кариб денгизидаги зўравонлик оролида болаларни ҳимоя қилиш инқирозининг янада чуқурлашишини акс эттиради", – дейилади UNICEF баёнотида.

UNICEF болалар меҳнатининг ўсишини зўравонликнинг кучайиши, қашшоқлик, таълим етишмаслиги ва муҳим инфратузилманинг бутунлай йўқ қилиниши билан изоҳлайди. Бундан ташқари, ташкилот ҳозирда қуролли гуруҳлар аъзоларининг ярмини болалар ташкил этишини қайд этган.

UNICEF ижрочи директори Кэтрин Рассел ҳам бу баёнотга изоҳ берди.

“Гаитидаги болалар аянчли циклга тушиб қолишди – улар ўзларининг умидсиз аҳволига ҳисса қўшадиган қуролли гуруҳларга жалб қилинмоқда ва уларнинг сони ортиб бормоқда”, – деди у.

Киритилди: Бугун 17:22. Ўқилди: 356 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!