Кишинёв суди Евгения Гуцулни 7 йилга озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилди, деб хабар бермоқда NewsMaker.
Молдова таркибудаги Гагаузия мухторияти раҳбари россияпараст “Шор” сиёсий партиясига оид иш бўйича айбланган. Гуцул ушбу сиёсий партияни ва ўз сайловолди кампаниясини ноқонуний молиялаштиришда айбдор деб топилган.
Молдова ҳукумати ва Евроиттифоқ Евгения Гуцулни Россия билан алоқадорликда айблаб келган. Гуцул март ойида ҳибсга олинган эди, ўшанда у Владимир Путиндан Молдовага босим ўтказиб, уни озод қилишни сўраганди.