Ҳарбий тўнтариш амалга ошириб, қамоқда сақлаётган Габоннинг собиқ Президенти Али бин Бонго Ондимба очлик эълон қилди, деб хабар тарқатди “RFI” радиоси давлатнинг собиқ раҳбари адвокатларига таяниб.
Ҳимоячилар собиқ Президент ва икки ўғил эълон қилган очлик уларнинг ташқи дунёдан узиб қўйилгани, қийнаш ҳолатига қарши норозилиги белгиси эканини таъкидламоқда.
2023 йил августда амалга оширилган тўнтаришдан сўнг Али бин Бонго Ондимба уй қамоғига олинган. Ўтган йил сентябрь ойида ҳарбий ҳукумат эркин ҳаракат қилиш ва тиббий кўрикдан ўтиш истаги бўлса, собиқ етакчи мамлакатдан чиқиб кетиши мумкинлигини эълон қилганди.