Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

G7 Украинага музлатилган Россия активлари даромадлари ҳисобидан қарийб 50 млрд доллар кредит берди

G7 Украинага музлатилган Россия активлари даромадлари ҳисобидан қарийб 50 млрд доллар кредит берди

G7 давлатлари Украинага музлатилган Россия активларидан олинаётган даромадлар ҳисобидан қарийб 50 миллиард доллар кредит тақдим этди. Бу ҳақда РИА Новости Украина Молия вазирлиги ва миллий идоралар маълумотларига таяниб хабар берди.

Агентлик маълумотига кўра, 2024 йилда «Катта еттилик» давлатлари ушбу схема доирасида Киевга тахминан 50 миллиард доллар миқдорида қарз ажратишни маъқуллаган. Сентябрь ойи охирига келиб Украина 49,4 миллиард доллар маблағ олган.

Дастлабки 1 миллиард доллар 2024 йил охирида АҚШ томонидан ажратилган. Шундан кейин Вашингтон Россия активларидан олинаётган даромадлар ҳисобидан бошқа маблағ йўналтирмаган.

G7нинг қолган давлатлари Украинага ўтган йили 37,9 миллиард доллар, жорий йилда эса яна 10,5 миллиард доллар тақдим этган.

Киритилди: 06:06 06.10.2026. Ўқилди: 1334 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!