Бугун 5 октябрь, 2022 йил, чоршанба

O'ZB

ФХХ Қримда “Ҳизб ут-Таҳрир” аъзоларини қўлга олди

ФХХ Қримда “Ҳизб ут-Таҳрир” аъзоларини қўлга олди

Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) Қримда “Ҳизб ут-Таҳрир ал Исломий” халқаро террорчилик ташкилоти ячейкаси фаолиятининг олдини олди.

“Россия ФХХ ходимларининг мувофиқлаштирилган хатти-ҳаракатлари натижасида Джанкой, Ялта шаҳарларида олти нафар Россия фуқаросидан иборат террорчилик ташкилоти яширин ячейкасининг фаолиятига чек қўйди”, - дейилган хабарда.

Қайд этилишича, улар Украинадаги эмиссарлар кўмагида Россияда террорчилик ақидаларини тарқатиш ишларини олиб боришган ва ўз сафларига маҳаллий мусулмонларни жалб қилишган.

Қўлга олинганларнинг уйидан Россияда тақиқланган материаллар, алоқа воситалари ва электрон ахборот ташувчи воситалар мусодара қилинган.

Ҳозир уларга қарши Россия Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноий иш очилган.

“Ҳизб ут-Таҳрир ал Исломий” дунёнинг кўплаб мамлакатларида тақиқланган. Россияда у Олий суднинг 2003 йилдаги қарори билан тақиқланган.

Киритилди: 18:02 17.08.2022. Ўқилди: 1780 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!