Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

ФВВ Хоразмдаги фожиа сабабини аниқлади

ФВВ Хоразмдаги фожиа сабабини аниқлади

Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманида бир оиланинг тўрт аъзоси ис газидан заҳарланиши оқибатида вафот этгани ҳақида хабар қилган эдик. ФВВ ушбу фожиа сабабини аниқлади.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 22 октябрдан 23 октябрь кунига ўтар кечаси Хоразм вилояти Янгиариқ тумани, Остона қишлоғида истиқомат қилувчи фуқаролар К.Ғ., унинг турмуш ўртоғи ва 2 нафар фарзандлари иситиш қозонининг дудбўрони носозлиги боис ис газидан заҳарланиб, вафот этган.

Бахтсиз ҳодиса сабаблари ўрганилганда, хонадондаги иситиш қозони дудбуронининг (мўриси) ичига ёз пайтида қушлар ин қургани, дудбурон хас-хашак ва қушларнинг пати билан тўлиб қолгани ва тортиш кучини йўқотганлиги сабаб бўлган.

Табиий газнинг чала ёниши оқибатида ис гази ҳосил бўлиши ҳамда унинг уй ичига тўпланиши фуқароларнинг ўлимига олиб келган.

«Кириб келган куз-қиш мавсумида иситиш печларидан фойдаланишдан аввал дудбуронларнинг тозалиги ва тўғри ўрнатилганлигига ишонч ҳосил қилинг», дейилади ФВВ хабарида.

 

 

Киритилди: 18:52 24.10.2019. Ўқилди: 2862 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!