Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

ФВВ қутқарувчилари томонидан "Қамчиқ" довонида мураккаб вазиятга тушиб қолган юк автомобиллари ҳайдовчиларига амалий ёрдам кўрсатилди (видео)

ФВВ қутқарувчилари томонидан "Қамчиқ" довонида мураккаб вазиятга тушиб қолган юк автомобиллари ҳайдовчиларига амалий ёрдам кўрсатилди (видео)

Биринчи ҳодиса. Кеча, 21 июль куни соат 21:40 да А-373 автомобиль йўлининг "Қамчиқ" довонидан ўтган қисмида "Тошкент–Водий" йўналишида ҳаракатланаётган "Shacman" русумли юк автомобили техник носозлик сабаб ҳаракатни давом эттира олмай қолган.

Мазкур ҳолат юзасидан келиб тушган хабарга асосан ФВВ қутқарувчилари воқеа жойига зудлик билан етиб бориб, махсус техника ёрдамида юк автомобилини хавфсиз ҳудудга олиб чиқишди.

Иккинчи ҳодиса. Бугун соат 02:55 да А-373 автомобиль йўлида ёқилғиси тугагани сабабли тўхтаб қолган юк автомобилининг орқа қисмига ортдан келаётган бошқа бир юк автомобили урилиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Ҳодиса ҳақида хабар келиб тушиши билан ФВВ қутқарувчилари воқеа жойига тезкорлик билан етиб бориб, мураккаб вазиятга тушиб қолган ҳайдовчига зарур амалий ёрдам кўрсатишди ҳамда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўришди.

Ҳар иккала ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар қайд этилмади.

Киритилди: 11:31 23.07.2026. Ўқилди: 692 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!