Куни кеча, соат 17:40 да Қорақалпоғистон Республикаси ФВБга "112" тизими орқали, Нукус шаҳар "Янги замон" МФЙда жойлашган темирйўл ҳудудида туя ботқоқликка ботиб қолганлиги бўйича хабар келиб тушган.
Хабарга асосан, ФВБ қутқарувчилари айтилган манзилга зудлик билан етиб бориб, туяни ботқоқликдан олиб чиқишган.