Бугун 7 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

ФВВ Андижон шаҳридаги катта ёнғин ҳақида қўшимча маълумот берди

A A A
ФВВ Андижон шаҳридаги катта ёнғин ҳақида қўшимча маълумот берди

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 20 ноябрь куни соат 21:09 да Андижон вилояти Андижон шаҳар "Ўрикзор" МФЙ 3-кичик даҳасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида вилоят ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра 12 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 3 та автонарвон соат 21:18 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 21:40 да қуршаб олинди ва соат 22:25 да бартараф этилди.

Ёнғин натижасида кўп қаватли уйнинг таҳминан 400 кв.м майдонда том қисми ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Киритилди: 23:42 20.11.2022. Ўқилди: 5068 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!