Бугун 23 февраль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Футболда янги қоида пайдо бўлиши кутилмоқда: Вақт чўзувчилар учун жазо

Футболда янги қоида пайдо бўлиши кутилмоқда: Вақт чўзувчилар учун жазо

ФИФА ўйин суръатининг пасайиши ва вақт чўзиш ҳолатларига қарши курашиш доирасида янги қоида жорий этишни таклиф қилмоқда. ФИФАнинг фикрича, тиббий ёрдам олган футболчилар майдонни тарк этгач, бир дақиқа давомида ўйинга қайтмасликлари керак. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.

Ушбу қоида кучга кириши учун у Халқаро футбол ассоциациялари кенгаши (IFAB) томонидан маъқулланиши лозим. Айнан мана шу орган футбол қоидаларини тартибга солади.

Ҳозирги вақтда бу борада аниқ қоидалар мавжуд эмас ва ҳар бир лига ўз тавсияларини белгилайди. Масалан, АПЛда 2023/2024 йилги мавсумдан бошлаб тиббий ёрдам олган футболчи майдондан ташқарида 30 сония вақт ўтказади.

Аввалроқ ФИФА бу каби қоидани Араб миллатлари кубогида синовдан ўтказган эди. Ўшанда тиббий ёрдамдан сўнг футболчилар икки дақиқа давомида майдон ташқарисида қолиши мажбурий этиб белгиланганди.

Киритилди: Бугун 19:11. Ўқилди: 302 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!