Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси октябрь ойида Испанияга қарши ўртоқлик ўйинида иштирок этади.
Мазкур учрашув 13 октябрь санасида Тошкент шаҳрида ўтказилади.
Маълумот ўрнида, Испания 2002 йилда туғилган футболчилардан иборат терма жамоа билан юртимизга келади.