Бугун 8 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Футбол ўйинлари энди мухлислар учун қулай вақтларда ўтказилади

Футбол ўйинлари энди мухлислар учун қулай вақтларда ўтказилади

Президент ҳузуридаги мажлисда миллий чемпионат ўйинлари иш вақтида ўтказилаётгани сабаб мухлислар ташрифи кам бўлаётгани қайд этилди.

Шу боис, эндиликда ўйинлар дам олиш кунлари ёки иш кунлари кечки соат 19:00 дан кейин белгиланиши режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари:
— стадионлар атрофида кўнгилочар ва мусиқий тадбирлар ташкил этилади;
— мухлислар учун қулай транспорт қатнови йўлга қўйилади;
— рақиб жамоа мухлислари учун арзон турпакетлар таклиф қилинади.

Бу орқали клублар даромади ошиши, мухлислар учун мазмунли ҳордиқ яратилиши ва тадбиркорлар учун янги имкониятлар пайдо бўлиши кутилмоқда.

Киритилди: 21:34 07.04.2026. Ўқилди: 442 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!