Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Футбол ўйинидаги тортишув жанжалга айланиб кетди

A A A
Футбол ўйинидаги тортишув жанжалга айланиб кетди

Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан берилган маълумотга кўра жорий йилнинг 6 август куни соат 23:50 ларда “Мохи-Хосса” маҳалласида яшовчи, 1991 йилда туғилган С.Р. исмли шахс “Мохи-Хосса” дам олиш санаториясининг сунъий қопламали футбол майдонида ўзаро футбол ўйини вақтида таниши 1996 йилда туғилган К.И. билан жанжаллашиб, жанжал вақтида унинг жағ қисмига мушти билан урган.

Натижада жабрланувчи К.И. ҳушини йўқотиб, бошининг орқа қисми билан бетон қопламали ер сатҳига йиқилиши оқибатида бош мия суягининг синиши ва миясига қон қуйилиши каби ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати олган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 14:35 09.08.2023. Ўқилди: 3361 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!