Бугун 22 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Футбол журналисти Темур Кападзени Тожикистон терма жамоаси бош мураббийлигига таклиф қилди

Футбол журналисти Темур Кападзени Тожикистон терма жамоаси бош мураббийлигига таклиф қилди

Футбол шарҳловчиси Александр Троицкий Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи лавозимига номзод мутахассисларни таклиф қилди.

«Тожикистон миллий ва олимпия терма жамоаларининг бош мураббийлари Гела Шекиладзе ва Леван Хомерики истеъфога чиқарилди.

Хорижлик мутахассисларга келсак, улар тожик футболи билан яхши таниш эмас. Шу боис молиявий имкониятлардан келиб чиқиш керак, чунки ТФФда маблағ чекланган. Ўзбекистондан бирор мутахассисни синаб кўриш мумкин: масалан, Ислом Аҳмедов. Ёки Тимур Кападзе, агар у Ўзбекистон терма жамоасини тарк этса», — деб ёзди россиялик журналист.

Таъкидлаш жоизки, аввалроқ ўзбек ОАВларида Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи лавозимига хорижлик мутахассис тайинланиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Киритилди: 19:03 11.09.2025. Ўқилди: 1301 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!