Бугун 20 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Футбол. Бугун Осиё кубоги бошланади

Футбол. Бугун Осиё кубоги бошланади

Бугун Қатар яшил майдонларида футбол бўйича қитъамизнинг энг йирик мусобақаси — Осиё кубогига старт берилади. Ўйинлар 5 та шаҳарда жойлашган 9та стадионда бўлиб ўтади.

Очилиш ўйини эса Қатар ва Ливан ўртасида "Лусайл" стадионида (89 минг томошабинни ўз бағрига олади) бўлиб ўтади.

Умуман олганда, турнирда 24 жамоа чемпионлик учун курашади. Хабарингиз бор, Ўзбекистон терма жамоаси Австралия, Сурия ва Ҳиндистон билан "B" гуруҳидан ўрин олган. Жамоамиз ўз тарихида 8-марта ушбу мусобақада қатнашади.

Сречко Катанец жамоасининг гуруҳ босқичидаги ўйинлари қуйидаги санада бўлиб ўтади.

13 январь, шанба. 22:30 (Тошкент вақти билан). "Жассим бин Ҳамад" стадиони.
ЎЗБЕКИСТОН - СУРИЯ

18 январь, пайшанба. 19:30. "Аҳмад бин Али" стадиони.
ЎЗБЕКИСТОН - ҲИНДИСТОН

23 январь, сешанба. 16:30. "Ал-Жануб" стадиони.
ЎЗБЕКИСТОН - АВСТРАЛИЯ

Киритилди: 09:54 12.01.2024. Ўқилди: 1516 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!