Бугун 5 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Фуқаролар мурожаати тингланди

Фуқаролар мурожаати тингланди

Аввал хабар берганимиздек, Тошкент шаҳар суди раисининг 2022 йил февраль-апрель ойларида сайёр қабуллар ўтказиш ҳақидаги тасдиқланган иш режасига кўра, сайёр қабуллар ўтказиш давом этяпти. Бу ҳақда Тошкент шаҳар суди матбуот хизмати хабар қилди...

Тошкент шаҳар Халқ қабулхонасида ўтказилган галдаги сайёр қабулда Тошкент шаҳар суди раиси ўринбосари – фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Шухрат Аббасов, фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро суди раиси Бехзод Сагатов, туман суди раис ўринбосари Анвар Ҳамидов ҳуқуқий кўмакка муҳтож мурожаатчиларнинг муаммоларини ўрганишди. Сайёр қабулда жами 27 нафар фуқаролар қабул қилинди.

Қабул қилинган мурожаатларнинг 1 таси жиноят ишлари бўйича, 17 таси фуқаролик ишлар бўйича, 1 таси маъмурий ишларга оид мурожаатларни ташкил этди.

8 нафар фуқаро эса ҳуқуқий маслаҳат сўраб, судьяларга мурожаат қилди.

Сайёр қабулга ташриф буюрганлардан 25 та фуқаронинг оғзаки мурожаати, 2 та фуқаронинг ёзма мурожаатлари қабул қилинди ва барчасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Фуқаролар мурожаати тингландиФуқаролар мурожаати тингландиФуқаролар мурожаати тингландиФуқаролар мурожаати тингланди

Киритилди: 17:48 14.02.2022. Ўқилди: 2652 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!