Бугун 1 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Фуқаро ҳайдовчилик ҳуқуқидан айирилганди. Энди машинаси...

Фуқаро ҳайдовчилик ҳуқуқидан айирилганди. Энди машинаси...

Фуқаро М.А. ўзининг «Lacetti» русумли автотранспортида спиртли ичимлик таъсирида бошқаргани учун суднинг тегишли қарори билан 1 йилу 6 ой муддатга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ва 8,5 млн сўм жаримага тортилган.

Бироқ қарздор жаримани тўлаш ўрнига, ўзининг «Lacetti»сини қасддан яшириб қўйган ва шу боис ҳам МИБнинг Жиззах шаҳар бўлими томонидан мазкур автомобиль қидирувга берилган.

Ижро ҳаракатларида мазкур автомобиль қарздорнинг танишига тегишли дала ҳовлисидан топилиб, жарима майдончасига жойлаштирилди. Бунга қўшимча равишда, қарздорнинг давлат божи бўйича яна 5 млн сўм қарзи борлиги ҳам аниқланган.

«Агар қарздорликлар қопланмаса, автомобиль сотилиб, тушган маблағлар ҳисобидан қарзлар тўлиқ ундирилади», – дейди МИБ расмийси.

Энг қизиғи, фуқаронинг суд ажрими билан белгиланган автомобилни бошқариш ҳуқуқига қўйилган чеклов муддати якунига етаётган бир пайтда у «Laсetti»сидан айирилиб қолиши мумкин...

Киритилди: Бугун 13:36. Ўқилди: 272 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!