“Фунг-Вонг” тайфуни сабабли қарийб бир млн киши хавфсиз жойларга кўчишга мажбур бўлди — South China Morning Post.
Филиппин ҳукумати вакилларининг маълумотига кўра, Лусон оролининг айрим ҳудудларида жалалар ёғиши бошланган. Об-ҳавонинг ёмонлашиши оқибатида 400та авиарейс бекор қилинган, ишхона ва таълим муассасалари вақтинчалик ёпилган.
Шамол тезлиги 230 км/соатгача етмоқда. Бугун тунда тайфун Лусоннинг шарқий соҳилидаги Аурора провинциясига етиб келиши кутилмоқда. Мамлакатнинг марказий ва жануби шарқий қисмларида энг юқори – бешинчи даражадаги хавф эълон қилинган.