Нашрнинг ёзишича, Украина АҚШ ёрдамисиз курашни давом эттириш масаласида иккиланмоқда. Украиналиклар уч йил олдин Россиянинг устун кучларига қарши тура олишган эди, аммо ҳозир вазият оғирлашган.
Оқ уйда Трамп ва Зеленский ўртасида юз берган баҳс фонида АҚШ Украинани қўллаб-қувватлашдан бутунлай воз кечиши мумкинлиги ҳақида тахминлар кучаймоқда.
"Украиналиклар икки қўрқинчли сценарийдан бирига дуч келишлари мумкин: ё ҳудудларни қайтариш имкониятисиз урушни тугатиш бўйича келишув имзолашга мажбур бўлиш, ёки асосий ҳарбий ҳомийси бўлган АҚШнинг ёрдамисиз курашни давом эттиришга уриниш", дейилади мақолада.
Шунга қарамай, газетанинг қайд этишича, "украиналик аскарлар, депутатлар, амалдорлар ва ёзувчилар" Украинанинг дронлар ва жанговар роботлар соҳасидаги ишланмаларига таяниб, АҚШ ёрдамисиз Россияга қарши камида яна олти ой қарши тура олишига ишонишмоқда.