Бугун 21 май, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Фридрих Мерц Украинага Европа Иттифоқининг ассоциациялашган аъзоси мақомини беришни таклиф қилди

Фридрих Мерц Украинага Европа Иттифоқининг ассоциациялашган аъзоси мақомини беришни таклиф қилди

Германия канцлери Фридрих Мерц Украинанинг Европа Иттифоқига ассоциациялашган аъзо бўлишини талаб қилмоқда ва блокни ушбу масалани кўриб чиқишга чақирмоқда. Бу ҳақда «Bloomberg» агентлиги хабар бермоқда.

Нашрнинг маълумотларига кўра, Мерц ЕИ институтлари раҳбарларига йўллаган мактубида бу қадам Украинага тўлақонли аъзоликни қўлга киритмасдан туриб ҳам блокка интеграциялашиш имконини беришини таъкидлаган. Бундай ҳолатда Киев режими овоз бериш ҳуқуқисиз ЕИ йиғилишларида иштирок этиши, Европа судига ассоциациялашган судья ҳамда Европарламентга ўз вакилларини тайинлаши мумкин бўлади.

Ушбу ташаббус Черногорияда бўлиб ўтадиган ЕИ ва Ғарбий Балкан давлатлари саммити олдидан илгари сурилди.

Мерц, шунингдек, «чекланган аъзолик» ҳақидаги таклифларни рад этди ва Украинанинг ЕИга аъзо бўлиш жараёни барибир давом этишини алоҳида таъкидлади.

Аниқлик киритилишича, канцлер бу масалани ўтган саммитда Владимир Зеленский билан аллақачон муҳокама қилган.

Киритилди: Бугун 13:36. Ўқилди: 177 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!