Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Фредерик Дифенталь Тошкентга келиши кутилмоқда

Фредерик Дифенталь Тошкентга келиши кутилмоқда

«Такси» фильмидаги Эмилен образи билан машҳур бўлган Фредерик Дифенталь «Ипак йўли дурдонаси» ХV Тошкент халқаро кинофестивалида иштирок этади.

ХV Тошкент халқаро кинофестивали жорий йилнинг 29 сентябрь – 2 октябрь кунлари бўлиб ўтади.

Унда Европа иттифоқи давлатлари фильм фестивали, шу билан бирга, Туркий давлатлар ва МДҲ давлатлари кинофоруми ҳам бўлиб ўтади. Бундан ташқари, кинофестиваль дастуридан «Ўзбек дубляжи 85 ёшда», «Кино 5 кунда» танлови, ўзбек киносининг 115 йиллигига бағишланган миллий тадбирлар, Италия фильмларида кийилган кастюмлар кўргазмаси, кинотеатрларда хориж кино кунлари, семинар-тренинглар, маҳорат дарслари, таниқли киноижодкорлар билан ижодий учрашувлар, ретроспектив кинонамойишлар ўрин олган.

Киритилди: 06:08 16.09.2023. Ўқилди: 1445 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!