Бугун 28 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Франциялик юлдуз Саудияни тарк этиб, яна ТОП-5 чемпионатлардан бирига қайтмоқчи

Франциялик юлдуз Саудияни тарк этиб, яна ТОП-5 чемпионатлардан бирига қайтмоқчи

"Ал-Иттиҳод" марказий ярим ҳимоячиси Нголо Канте катта эҳтимол билан ёзда жамоани тарк этади. Бу ҳақда Foot Mercato нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, Саудия Арабистони жамоаси раҳбарияти ушбу трансфер ойнасида французга бошқа клубга ўтишга рухсат берган. Канте агентлари ярим ҳимоячига янги жамоа қидирмоқда.

Футболчининг хизматлари аллақачон "Монако" ва "ПСЖ", шунингдек, Саудия Арабистонининг "Ал-Қодисия" клубларига таклиф қилинган.

Ўтган мавсумда 34 ёшли ярим ҳимоячи "Ал-Иттиҳод" сафида 35 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4 та гол ва 4 та голли узатмани ёздириб қўйди. "Transfermarkt" портали маълумотларига кўра, Кантенинг нархи - 5 млн евро.

Киритилди: 19:08 25.08.2025. Ўқилди: 731 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!