"Ғазалкент" клубининг уч нафар ёш футболчиси фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин.
Ғайрат Хасбиулининг маълум қилишича, Франциянинг бир нечта клуби спорт директорлари ва селекционерлари "Пахтакор" — "Ал-Наср" учрашуви ҳамда "Ғазалкент" ўйинларини кузатиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Унинг сўзларига кўра, "Ғазалкент"нинг уч футболчисини Франция клубларига ўтказиш масаласи деярли ҳал бўлган. Бироқ трансферлар амалга ошиши учун уларнинг 18 ёшга тўлиши кутилмоқда. Унга қадар футболчилар Францияга бориб, қайтиб туриши режалаштирилган.
"Пахтакор" футболчиларидан бирининг эҳтимолий трансфери бўйича эса ҳозирча якуний қарор қабул қилинмаган.