Франция терма жамоасининг собиқ футболчиси Мишель Платини 18 июль куни эрталаб ўғрилар ҳужумига учради. Бу ҳақда RTL портали хабар бермоқда.
Эрта тонгда Платини боғидаги шовқиндан уйғониб кетди. У пайдо бўлиши билан ўғри уй яқинидаги омборхонада сақланаётган 20 га яқин медаль ва совринларни олиб, дарҳол ғойиб бўлган. Марсель прокуратураси аллақачон тергов бошлаган, етказилган зарар миқдори аниқлаштирилмоқда.
Платини 1976 йилдан 1986 йилгача Франция терма жамоасида ўйнаган. Бу вақт ичида у Европа чемпиони ва жаҳон чемпионатининг бронза медали совриндори бўлди. 2007 йилдан 2015 йилгача Платини УEФА президенти бўлган. Кейин у коррупцияда айбланиб, муддатидан олдин лавозимини тарк этган.