Францияда Мен дарёсида шўнғиш пайтида икки ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди.
Бу ҳақда AFP ахборот агентлиги маҳаллий прокуратурага таяниб хабар бермоқда.
Ҳодиса душанбадан сешанбагача бўлган кечада Анже шаҳрида ўқув машғулотлари пайтида содир бўлган. 24 ва 30 ёшли ғаввослар ҳарбий сув ости машғулотларида қатнашишган.
Дастлабки маълумотларга кўра, иккала ғаввос ҳам дарё устидаги кўприк таянчида қолиб кетган бўлиши мумкин.