Францияда адашиб қамоқдан чиқиб юборилган жиноятчини деярли бир ҳафтадан бери қидирмоқдалар.
Бу ҳақда Бордо шаҳар прокуратураси хабар берди.
Мавжуд маълумотларга кўра, ўта хавфли зўравонлик жинояти учун 11 йиллик қамоқ жазосини ўтаётган 25 ёшли йигит Франциядан Марокашга депортация қилиниши керак бўлган бошқа маҳбус ўрнига Градигнан коммунаси қамоқхонасидан озод қилинган. Қамоқхона маъмурияти маҳкумларнинг ўхшаш исмларини аралаштириб юборди.
Ҳозирда расмийлар воқеа юзасидан суриштирув ишларини олиб бормоқда. Жиноятчи қидирувга берилган, унга нисбатан ҳибсга олиш тўғрисида Европа ордери чиқарилган, бу Европа Иттифоқининг барча мамлакатларида амал қилади.