Бугун 29 май, 2026 йил, жума

O'ZB

Францияда полициячилар Чемпионлар лигаси финали куни содир бўлиши мумкин бўлган тартибсизликлардан огоҳлантирилди

Францияда полициячилар Чемпионлар лигаси финали куни содир бўлиши мумкин бўлган тартибсизликлардан огоҳлантирилди

Франция Ички ишлар вазири Лоран Нуньес ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларини «ПСЖ» ва Лондоннинг «Арсенал» жамоалари ўртасидаги УEФА Чемпионлар лигаси финали куни юзага келиши мумкин бўлган тартибсизликлар ва зўравонлик ҳолатларидан огоҳлантирди. Учрашув 30 май, шанба куни Будапештда бўлиб ўтади.

«Ўтган йили «ПСЖ»нинг Чемпионлар лигасидаги ғалабаси шаҳарларда йирик ҳуқуқбузарликлар ва зўравонлик ҳолатларига, жумладан, полиция ходимлари билан тўқнашувларга сабаб бўлган эди. Агар бундай ҳолатлар такрорланса, сизнинг асосий вазифангиз жамоат тартибини бузиш ҳолатларига чек қўйиш, айбдорларни қўлга олиш ҳамда ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ва жандармлар хавфсизлигини таъминлашдан иборат бўлиши керак», — дея Нуньеснинг сўзларини келтиради RMC Sport.

Киритилди: Бугун 14:39. Ўқилди: 252 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!