Бугун 11 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Францияда медузалар сабаб АЭС тўхтатилди

Францияда медузалар сабаб АЭС тўхтатилди

Маълум бўлишича, учта реактор автоматик равишда тўхтаб қолган.

Франция шимолидаги Гравлин атом электр станцияси фаолияти совитиш тизимларида медузалар тўпланиб қолгани сабабли тўхтаб қолди. Бу ҳақида Reuters агентлиги хабар берди.

“Насос станцияларининг филтрловчи барабанлари кўп миқдорда медузалар билан тўлгани сабабли учта реактор автоматик равишда тўхтаб қолган. Бир неча соатдан сўнг яна бир реактор ўчирилган. Филтрловчи насосларга зарар етмаган - уларни шунчаки тозалаш керак, шундан сўнг станция ўз ишини давом эттира олади”, дея ёзмоқда Reuters.

АЭСни бошқарувчи компаниянинг таъкидлашича, ҳодиса объект, ходимлар ва атроф-муҳит учун хавф туғдирмаган.

Тахминларга кўра, ҳодисанинг асл сабаби иқлим инқирози бўлиши мумкин. Станцияни совитиш учун сув Шимолий денгиздан келади. Сув ҳарорати кўтарилиши туфайли сўнгги йилларда АЭС атрофидаги пляжларда медузалар сони кўпайиши кузатилмоқда.

Киритилди: 18:05 12.08.2025. Ўқилди: 746 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!