Бугун 16 ноябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Францияда коррупция можароси ортидан Зеленский ташрифини бекор қилиш чақириқлари янграмоқда

Францияда коррупция можароси ортидан Зеленский ташрифини бекор қилиш чақириқлари янграмоқда

Франция Президенти Эммануэль Макрон коррупция моҷароси ортидан Украина раҳбари Владимир Зеленскийнинг Парижга амалга оширадиган ташрифини бекор қилиши керак. Бу ҳақда Франциянинг «Патриотлар» партияси раҳбари Флориан Филиппо ўзининг YouTube-канали орқали баёнот берди.

Сиёсатчининг таъкидлашича, 17 ноябрь, душанба куни, Макроннинг Елисей саройида Зеленскийни қабул қилиши «қабул қилиб бўлмас ҳолат» ҳисобланади.

Филиппо шундай деди:

“Бу мутлақо жаҳл чиқарадиган вазият! Бу – эътиборни коррупция жанжалидан чалғитиш учун қилинган ҳийла”.

Шунингдек, у Францияни киригандан коррупция моҷароси юзасидан Киевга ҳар қандай кўмакни тўхтатишга чақирди.

Киритилди: Бугун 13:43. Ўқилди: 308 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!