Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Францияда жосусликда гумонланиб, тўрт киши, жумладан икки нафар россиялик қўлга олинди — Le Parisien

Францияда жосусликда гумонланиб, тўрт киши, жумладан икки нафар россиялик қўлга олинди — Le Parisien

Француз газетасининг ёзишича, 40 ёшли Анна Н. ва 63 ёшли Венсан П. 17 ноябр куни ҳибсга олинган. 21-ноябр, жума куни уларга жосуслик бўйича айблов қўйилиб, кейин қамоққа олинган.

"Анна Н. (Франция ва Россия фуқароси) 2022 йил сентябр ойида Россия томонидан босиб олинган ҳудудга гуманитар ёрдам етказиши мақсадида SOS Donbass хайрия ташкилотини тузган. Ҳозир у ташкилотнинг вице-президенти сифатида қайд этилган, Венсан П. эса Корсикадаги “Тунгги бўрилар” байкерлар клуби бўлимининг собиқ раҳбари, шунингдек, SOS Donbass ташкилоти президенти", дея ёзмоқда Le Parisien.

Тергов маълумотларига кўра, гуманитар ёрдам карвонлари ва SOS Donbass'нинг бошқа фаолиятлари жосуслик ҳаракатларини яшириш учун ниқоб бўлган. Бироқ ҳар икки гумонланувчи ўз айбсизлигини таъкидлаган.

“Хорижий давлати билан тил бириктириш” айблови SOS Donbass'нинг яна бир аъзоси — 58 ёшли Бернар Ф.га ҳам қўйилган. У суд назорати остида қўйиб юборилган. Тўртинчи қўлга олинган шахс 40 ёшли россиялик Вячеслав П. Парижнинг бир неча ҳудудларида россияпараст кайфиятдаги тарғибот плакатларини ёпиштиргани учун, “хорижий давлат манфаатлари йўлида тарихий ёдгорликни таҳқирлаш”да айбланмоқда.

Париж прокуратураси чет эл махсус хизматлари фойдасига ишлашда гумонланиб тўрт кишининг қўлга олинганини тасдиқлади, бироқ гап қайси давлат разведкаси ҳақида кетаётганини очиқламади.

Киритилди: 18:45 26.11.2025. Ўқилди: 567 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!