Бугун 6 октябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Францияда икки ҳафтадан бери юқори синф ўқувчилари норозилик намойишлари ўтказмоқда

Францияда икки ҳафтадан бери юқори синф ўқувчилари норозилик намойишлари ўтказмоқда


Кўчаларда полиция билан шафқатсиз тўқнашувлар, ёнаётган машиналар, вайрон қилинган дўконлар ва мутлақ бошбошдоқлик ҳукм сурмоқда.

Ўқувчилар исёнининг сабаблари — синфларнинг ўқувчиларга тўлиб кетгани, мактаблардаги шароитларнинг ёмонлиги, ўқитувчилар етишмовчилиги ва таълимнинг қимматлигидир.

Дастлаб юқори синф ўқувчилари томонидан бошланган намойишларга кейинроқ анархистлар ва мигрантлар ҳам қўшилди, шундан сўнг оммавий тартибсизликлар ва полиция билан тўқнашувлар авжига чиқди.

Маълумотларга кўра, тартибсизликлар оқибатида 65 нафар таълим муассасаси ходими, 40 нафар директор ва 300 нафар полициячи жабрланди. Бутун мамлакат бўйлаб мингдан ортиқ мактаб ёпилди, 5 мингдан ортиқ намойишчи қўлга олинди.

Киритилди: Бугун 09:25. Ўқилди: 299 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!