Бугун 14 сентябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Францияда ҳукумат алмашинуви фонида норозилик намойишлари давом этмоқда

Францияда ҳукумат алмашинуви фонида норозилик намойишлари давом этмоқда

Намойишлар Bloquons Tout (“Ҳамма нарсани тўсиб қўямиз”) ҳаракати томонидан ташкил этилган. Улар бош вазир Франсуа Байру таклиф қилган давлат харажатларини кескин қисқартириш режасига қарши чиқмоқда.

Le Parisien'га кўра, Парижда намойишчилар автобус вокзалини тўсишга ҳаракат қилишган, шунингдек, Шимолий вокзал олдида ҳам оломон тўпланган. Нашрнинг ёзишича, қарийб 400 нафар намойишчи Лион вокзалига бостириб кирган.

Франция Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, ҳозиргача деярли 300 киши ҳибсга олинган. Норозилик акцияларида мамлакат бўйлаб намойишларда 100 мингга яқин одам иштирок этиши кутилмоқда.

Киритилди: 21:57 10.09.2025. Ўқилди: 692 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!