Мамлакатда автомобили ҳаракатланаётган пайтда аккумуляторини қувватлаш имконини берувчи инновацион автомагистрал участкаси ишга туширилди.
Асфальт остига ўрнатилган индуктив катушкалар орқали энергия тўғридан-тўғри машинанинг аккумуляторига узатилади — тўхтамасдан, симларсиз ва ҳаракатдаёқ.
Синов натижаларга кўра, тизим 300 кВт қувват билан ишлайди ва 25 йиллик юклама шароитида муваффақиятли синовдан ўтган.
Лойиҳанинг асосий мақсади — юк ташиш транспортини электрлаштириш, чиқиндиларни камайтириш ва қиммат аккумуляторларга эҳтиёжни қисқартириш.