Ҳолат 22-28 июн кунлари содир бўлди, деб ёзмоқда Santé publique France.
Мамлакатда 22-28 июн кунлари жами 8973 та барча сабабларга кўра ўлим ҳолати қайд этилган бўлса, бир ҳафта олдин бу кўрсаткич 6948 тани ташкил этган эди. Ўсиш асосан 45 ёшдан ошган одамлар ўртасида кузатилиб, улар орасида ўлим сони 2001 тага кўпайган.
Ўлим кўрсаткичи энг кўп уйда вафот этганлар орасида қайд этилган ва ушбу кўрсаткич 91 фоизга ошган. Қариялар уйларида бу кўрсаткич 37 фоизга, тиббиёт муассасаларида эса 19,7 фоизга кўпайган.