Бугун 3 июль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Францияда аномал иссиқлик сабабли 1350 тага яқин мактаб вақтинча ёпилди

Францияда аномал иссиқлик сабабли 1350 тага яқин мактаб вақтинча ёпилди

Францияда кучли иссиқ ҳаво оқибатида тахминан 1350 та мактаб ўз фаолиятини вақтинча тўхтатди. Бу ҳақда маҳаллий ҳокимиятлар маълум қилди.

Айтишларича, баъзи таълим муассасалари тўлиқ ёки қисман бир кунга ёпилган. Бу қарор мамлакат бўйлаб кузатилаётган об-ҳаво шароити билан боғлиқ.

Франциянинг Meteor-France метеорология агентлиги маълумотига кўра, 16 та департаментда (жумладан Парижда) қизил хавф даражаси эълон қилинган, 68 та департаментда эса апельсин (оранжевый) даража кучда қолмоқда.

Кун давомида ҳаво ҳарорати 20°Сдан 41°Сгача кўтарилиши кутилмоқда.

Шунингдек, куни кеча ҳам шу сабабли 750 та мактаб ёпилган эди.

Киритилди: 15:51 01.07.2025. Ўқилди: 526 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!