Бугун 17 апрель, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Франция ва Украина Чернобил зонасида лойиҳалар тайёрламоқда

Франция ва Украина Чернобил зонасида лойиҳалар тайёрламоқда

Украина Франция билан ҳамкорликда Чернобил АЭС хавфсизлик зонаси ҳудудида қайта тикланадиган энергетика соҳасидаги янги лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини ўрганмоқда. Бу ҳақда Украина атроф-муҳит ва табиий ресурсларни муҳофаза қилиш вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Вазирлик маълумотларига кўра, вазир Светлана Гринчук ва Франция президентининг Украинага ёрдам ва тикланиш масалалари бўйича махсус вакили Пер Элброн Чернобил зонасига иш ташрифи билан борган.

Ташрифнинг мақсади ҳудуднинг яшил энергетикага сармоя киритиш салоҳиятини ўрганишдан иборат. Вазирлик таъкидлашича, Киев ва Париж ўртасидаги ушбу соҳадаги ҳамкорлик илгари ҳам муҳокама қилинган.

Матбуот хизмати хабар беришича, бир қатор француз компаниялари вакиллари Чернобил хавфсизлик зонасида қайта тикланадиган энергетикани ривожлантириш имкониятларини юқори баҳолаган.

Киритилди: 00:12 05.04.2025. Ўқилди: 845 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!