Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Франция терма жамоаси ва "Ливерпуль"нинг асосий ҳимоячиси "Реал"га ўтишни мақсад қилган

Франция терма жамоаси ва "Ливерпуль"нинг асосий ҳимоячиси "Реал"га ўтишни мақсад қилган

"Ливерпуль" футболчиси Ибраима Конате клубга фаолиятини Мадриднинг "Реал" клубида давом эттиришни истаётгани ва ушбу трансфер ойнасида "қаймоқранглилар" сафига ўтишга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда Marca хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, мерсисайдликлар раҳбарияти Конатени сотишга тайёр. Шу билан бирга, клуб эркин агент сифатида "Реал"га кетган Александр-Арнольд каби ҳимоячини текинга йўқотишдан қўрқмоқда. Конатенинг ўзи эса фақат "Реал"га ўтиш ҳақида ўйламоқда.

"Ливерпуль"нинг франциялик футболчи билан шартномаси бир йилдан сўнг якунига етади. Ўтган мавсумда 26 ёшли футболчи "қизиллар" сафида 42 та ўйинда 2 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган. Transfermarkt портали Конатенинг нархини 60 млн еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 23:30 12.07.2025. Ўқилди: 680 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!