Бугун 24 август, 2026 йил, душанба

O'ZB

Франция терма жамоаси мамлакатнинг энг асосий давлат байрами кунида мағлубиятга учради

Франция терма жамоаси мамлакатнинг энг асосий давлат байрами кунида мағлубиятга учради

Франция терма жамоаси Жаҳон чемпионати-2026 ярим финалида Испанияга 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Голларга Микель Оярсабаль (пенальтидан) ва Педро Порро муаллифлик қилишди.

Шу тариқа, "уч ранглилар" мамлакатнинг энг асосий давлат байрами — 14 июль куни мағлубиятга учрашди. 1789 йил 14 июлда Франция мутлақ монархиясининг қулашига асос солган Буюк француз инқилоби бошланган эди.

Энди Франция терма жамоаси учинчи ўрин учун "тасалли" берадиган баҳсда иштирок этади. Уларнинг рақиби Аргентина ёки Англия терма жамоаси бўлади. Испанияликлар эса финалга йўл олишди.

Киритилди: 08:21 15.07.2026. Ўқилди: 1023 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!