Бугун 9 октябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Франция тараққиёт агентлиги Ўзбекистонда аёллар тадбиркорлиги учун 30 миллион евро ажратади

Франция тараққиёт агентлиги Ўзбекистонда аёллар тадбиркорлиги учун 30 миллион евро ажратади

Учрашувда кичик бизнесдаги келгуси қадамларни белгилаб берадиган беш йиллик стратегия ишлаб чиқилгани таъкидланди.

Буни халқаро молия ташкилотлари ҳам қўллаб-қувватлаб, янги бизнес йўналишлари бўйича илғор тажриба, инновация, технология ва халқаро стандартларни жорий қилишда кўмаклашишга, бунинг учун ҳозирни ўзида 470 миллион доллар ресурс ажратишга тайёр.

Жумладан, Осиё тараққиёт банки "Молиявий оммабоплик" дастури доирасида кичик ва ўрта бизнесга 100 миллион доллар, Европа тикланиш ва тараққиёт банки "яшил" ва инновацион лойиҳалар учун 200 миллион доллар, Франция тараққиёт агентлиги аёллар тадбиркорлиги учун 30 миллион евро ажратмоқда.

Учрашувда ушбу ташкилотларнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари раҳбарлари сўзга чиқиб, ўз фикр ва таклифларини айтди.

Давлатимиз раҳбари улар вакиллик қилаётган тузилмаларга кўрсатилаётган кўмак учун миннатдорлик билдирди, ҳамкорлик янада кенгайиши учун барча шароитлар яратилишини таъкидлади.

Киритилди: 12:20 19.03.2025. Ўқилди: 721 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!