Бугун 26 сентябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Франция Саудия Арабистонини ҳимоя қилиш учун қўшин юбормоқчи

Франция Саудия Арабистонини ҳимоя қилиш учун қўшин юбормоқчи

Франция Қизил денгиздаги Янбу порт шаҳрини қўриқлаш учун Саудия Арабистонига ҳарбий бўлинмалар ва замонавий мудофаа тизимларини юборади.

Бу ҳақда Франция президенти Эммануэль Макрон TF1 телеканалига берган интервьюсида маълум қилди. Янбу шаҳри жаҳон энергетикаси ва логистикасида муҳим роль ўйнайди, чунки нефть экспортининг катта қисми унинг терминаллари орқали ўтади.

Ушбу транспорт тугунининг хавфсизлигини таъминлаш халқаро бозорларга энергия манбаларини узлуксиз етказиб бериш учун ўта муҳимдир. Франция давлат раҳбари бўлажак миссиянинг мақсадларини батафсил тушунтириб берди.

Бу биз саудияликлар билан эришган келишув: биз ҳарбий ресурсларни - аскарлар, радар тизимлари ва мудофаа тизимларини юбормоқчимиз. Бу — урушда қатнашиш эмас, балки нефть бозорини барқарорлаштиришдир» - деди Макрон телеканал эфирида.

Киритилди: 23:15 25.09.2026. Ўқилди: 324 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!